Хитойда «йилнинг энг орзиқиб кутилган смартфони» чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда «йилнинг энг орзиқиб кутилган смартфони» чиқарилди

Технология 16-03-2015, 23:42 777
Хитойда «йилнинг энг орзиқиб кутилган смартфони» чиқарилди

Хитойнинг мамлакатдан ташқарида кўп ҳам таниқли бўлмаган Elephone компанияси янги P7000 (Pioneer) смартфонини чиқарди ва уни ўз реклама ролигида «йилнинг энг интиқиб кутилган смартфони» деб атади, дея хабар бермоқда «Российская газета».

Ушбу телефоннинг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг орқа қопқоғида — камера объективи тагида жойлашган дактилоскопик сканери бўлади. Pioneer шунингдек 5,5 дюймли Full HD дисплей, саккиз ядроли MediaTek процессори, 3 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга бўлади.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.