21:35 / 23.11.2016
6 597

WhatsApp иловасида яна бир янги имконият пайдо бўлди

WhatsApp иловасида яна бир янги имконият пайдо бўлди

WhatsApp иловасининг сўнгги янгиланишида, видеолавҳаларни кўриш борасида янги функция пайдо бўлди. Эндиликда, юборилган видеотасвирларни, уларни тўлиқ юкламасдан бевосита томоша қилиш мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz.

Яъни, видеоёзувларни уларни юклаш жараёнида тўғридан-тўғри кўриш имконияти тақдим этилган. Шу билан фойдаланувчилар видеоларни юклаш учун сарф қиладиган бир неча сонияни тежай олишади.

Ҳозирча, бу янгиланиш Android дастурий таъминоти негизида ишлайдиган смартфонлар учун тақдим этилмоқда. Бундан аввалроқ, WhatsApp иловасида видеоқўнғироқлар тугмаси ҳам пайдо бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp иловасида яна бир янги имконият пайдо бўлди