13:43 / 24.11.2016
6 996

Америкалик олимлар смартфонни бир неча сонияда зарядлайдиган технологияни яратишди

Америкалик олимлар смартфонни бир неча сонияда зарядлайдиган технологияни яратишди

Гарчи замонавий смартфонлар илғор технологик функцияларга эга бўлса-да, уларнинг бир зарядда ишлаш давомийлиги ҳали-ҳамон қисқа муддатни ташкил қилади. Бунинг устига тезкор қувватлаш технологиялари ихтиро қилинганига қарамай, смартфонларни зарядлашга кетадиган вақт сезиларли даражада камаймаган. Айни вақтда соҳа олимлари ва турли рақамли қурилма тайёрлайдиган компания мутахассислари смартфонни янада тез зарядлаш ва батареянинг автоном ишлаш вақтини оширадиган янги ечимлар устида бош қотиришмоқда.

Terabayt.uz сайтида бугун пайдо бўлган хабарда ёзилишича, АҚШнинг Флорида университети тадқиқотчилари янада кўпроқ энергия сақлайдиган эластик суперконденсаторлар ишлаб чиқишга мўлжалланган янги технологияни яратишган. Бу конденсаторлар 30 000 марта зарядлаш циклидан кейин ҳам ўз хусусусиятларини йўқотмайди.

Технология муаллифларидан бир Нитин Чудхарининг айтишича, агар батареяларга ушбу кондесаторлар ўрнатилса, уларни бир неча сонияда зарядлаш мумкин. Энг қизиғи, телефоннинг заряди бунда бир ҳафтагача етиши мумкин экан. Олимлар яратган мазкур конденсаторлар миллион-миллион нанометрлардан ташкил топган ўтказгичлардан иборат бўлиб, икки қобиқли метариаллар билан қопланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Америкалик олимлар смартфонни бир неча сонияда зарядлайдиган технологияни яратишди