23:11 / 24.11.2016
5 477

Украиналиклар инсоннинг руҳий ҳолатини аниқловчи билакузук яратишди

Украиналиклар инсоннинг руҳий ҳолатини аниқловчи билакузук яратишди

Украинанинг Planexta жамоаси инсоннинг руҳий ҳолатини унинг кардиограммаси ёрдамида аниқловчи билакузук Sence’ни яратишди ва бу лойиҳани 638 сармоячи қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Жамоа Kickstarter сайтида қурилмани ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 100 минг долларни пул йиғиш кампанияси тугашига 7 кун қолгандаёқ йиға олди.

Компания қўлга киритилган маблағни қурилмани ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун сарфламоқчи. Ҳозир бу борада Хитой фабрикалари билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Биз қўлдан олинган кардиограммадан R-чўққиларни ўқиш технологиясини ривожлантириб, бир қатор тажрибалар ўтказдик. Бундай маълумотлар юрак ритми вариабеллигини (ўзгаришини) таҳлил қилиш учун лозим, бу усул тиббиётда юрак-қон томирлари касалликлари хатари, одамнинг руҳий-ҳиссий ҳолатини баҳолаш ва касалликларни прогноз қилишнинг оммабоп усулидир", деб айтмоқда компания асосчиси Евгений Найштетик.

Унинг айтишича, юрак қисқаришлари орасидаги интерваллар вегетатив асаб тизими ишини баҳолашга ва математик усуллардан фойдаланиб одамнинг умумий ҳолатини таҳлил қилишга ёрдам беради.

Қурилма ихтирочилари Sence’ни "дунёдаги энг аниқ фитнес-трекер" деб атамоқдалар, чунки у ундан фойдаланувчи одам қувонаётгани ёки хафа бўлаётгани, зўриқаётгани ёки ўзини осойишта тутаётгани, тўйиб ухлагани ёки ухлай олмаганини кўрсата олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Украиналиклар инсоннинг руҳий ҳолатини аниқловчи билакузук яратишди