16:06 / 25.11.2016
7 240

Samsung ноутбук бизнесини Lenovo‘га сотиб юбориши мумкин

Samsung ноутбук бизнесини Lenovo‘га сотиб юбориши мумкин

Samsung компанияси ноутбук бизнесида, таъкидлаш керак, смартфон ёки телевизорлар бозоридаги муваффақиятини такрорлай олмади. Ҳозирда гарчи Жанубий Корея компанияси турли форматдаги ноутбукларни тайёрлаётган бўлса-да, афтидан, улар келтирадиган даромад кутилган даражада юқори эмас, деб ёзмоқда Sof.uz сайти.

Samsung тез орада ўзининг ноутбук бизнесини Хитойнинг Lenovo компаниясига сотиб юбориши мумкин. Икки гигант орасидаги мазкур мавзуга доир музокараларда Paul Hastings халқаро агентилиги Samsung номидан иштирок этади (Lenovo‘ни манфаатларини Freshfields Bruckhaus Deringer ҳимоя қилади). Ҳозирча келишувнинг баҳоси маълум эмас, бироқ тахминларга кўра у 850 млн АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин. Lenovo ҳозирги кунда ноутбук савдолари бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан 2 ой аввал Samsung ўзига тегишли принтер бизнесини қарийб 1 миллард доллар эвазига АҚШнинг HP компаниясига сотиб юборган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung ноутбук бизнесини Lenovo‘га сотиб юбориши мумкин