Chuwi HiBox Hero – 4 ГБ оператив хотирага эга мини-компьютер

  • Технология
  • 26-11-2016, 14:23
  • 692
  • Chuwi HiBox Hero – 4 ГБ оператив хотирага эга мини-компьютер

    Арзон планшетлари ишлаб чиқариш билан яхши танилган Хитойнинг Chuwi компанияси Chuwi HiBox Hero номи остида ўзининг биринчи мини-компьютерини намойиш қилиш арафасида. Компьютернинг техник параметрлари ва суратлари интернет тармоғида эълон қилинган.

    Chuwi HiBox Hero ихчам ўлчамларга эга бўлади (120 х 120 х 25 мм), унга бир криссталли Intel Atom x5-Z8350 процессори, 4 ГБ DDR3 оператив хотира ва 64 ГБ eMMC доимий хотира ўрнатилади.

    Terabayt.uz хабарида ёзилишича, мини-компьютер Windows 10 ёки Android 5.1 платформасида ишлаши мумкин. Wi-Fi (2,4 ва 5 ГГц), Bluetooth 4.0 интерфейслари, Ethernet, учта USB порт, HDMI ва наушник слоти билан жиҳозланган.

    Ҳозирча моделнинг нархига аниқлик киритилмаган.