АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи 18 ёшли қиз бир неча мактабни бирлаштирувчи компьютер тармоғига ҳужум уюштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда округ прокурори Жон Пек The Pittsburgh Tribune-Review газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда Terabayt ёзмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, биринчи марта мактаб ўқувчисига нисбатан бу турдаги айблов илгари сурилмоқда. Прокурор тергов натижаларига таянган ҳолда учта DDoS-ҳужум 31 октябрь куни амалга оширилганини айтиб ўтди. Ҳар бир ҳужум 10–45 дақиқа давом этди. Бунинг оқибатида учта таълим маркази фаолияти издан чиқди, штатдаги турли идоралар ҳамда Гринсберг деган жойдаги католик ибодатхонаси компьютер тармоқлари зарар кўрди.
Киберҳужумларни ташкил этиш учун қиз ўз мактабидаги ва уйидаги компьютерлардан фойдаланди.
Уч ҳафталик текширишлардан сўнг гумондор мактаб ўқувчиси қўлга олинди. Иш юзасидан дастлабки эшитувлар 20 декабрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди