17:58 / 26.11.2016
6 537

Zamin.uz сайти «Миллий интернет танлови» финалчиси!

Zamin.uz сайти «Миллий интернет танлови» финалчиси!

Хабарингиз бор Zamin.uz сайти «MIT.UZ – Миллий интернет танлови»да иштирок этаётган эди.

Танловнинг расмий сайтида ёзилишича сайтимиз (Zamin.uz) «Энг яхши янгиликлар сайти» номинацияси бўйича 72 та сайт орасидан сараланиб финалчиси этиб белгиланибди. Демак, биз финалдамиз!

Танловнинг ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 12 декабрь санасида ўтқазилиши ва ғолиблар номи тақдирлаш маросимидан 3 кун олдин эълон қилиниши ҳақида ташкилотчилар хабар бердилар.

Танлов ҳақида қисқача:

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “MIT.UZ – миллий интернет танлови”да 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган мингдан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди.

Танловда UZ доменидаги веб-ресурслар танлаб олинди. Финал иштирокчиларининг ижодий ишлари ўнта асосий ва олтита қўшимча номинатсиялар бўйича сараланди.

2013-2016-йилларда танловда жами 4449 нафар йигит-қизлар иштирок этди. Шуниси эътиборлики, танлов қатнашчиларининг ишланмалари ўтган йилларникига қараганда анча сифатли ҳамда техник жиҳатдан юқорилаб боришини кузатиш мумкин. Тақдим этилган сайтларнинг 784 таси жорий йилда ишга туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Zamin.uz сайти «Миллий интернет танлови» финалчиси!