19:40 / 17.03.2015
6 969

2014 йил якунларига кўра UMS абонентлари сони 188.1 минг кишига етди

2014 йил якунларига кўра UMS абонентлари сони 188.1 минг кишига етди

Мобил алоқа оператори ООО Universal Mobile Systems (UMS) нинг мижозлар базаси 2014 йил декабрь кўрсаткичлари бўйича 188.1 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда “Мобильные ТелеСистемы” ОАЖ ҳисоботида баён қилинган.

UMS 2014 йил 1 декабридан мамлакат ҳудуди бўйлаб хизмат кўрсатишни бошлаган эди. Бир ой ичида унинг хизматларидан 188.1 минг мижоз фойдаланган. Операторнинг Ўзбекистон алоқа бозоридаги улуши 1 фоизни ташкил этган. Ўтган йилнинг охирги чорагида компаниянинг пул тушуми 1.9 млн АҚШ долларига тенг бўлди. Шу билан биргаликда, ҳисобот даврида компания 17 млн доллар миқдорида операцион зарар кўрган.
Шунингдек, бир абонентга 445 дақиқа миқдорида ўртача ойлик трафик қайд қилинди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2014 йил якунларига кўра UMS абонентлари сони 188.1 минг кишига етди