Facebook бепул Wi-Fi функциясини синовдан ўтказмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook бепул Wi-Fi функциясини синовдан ўтказмоқда

Технология 27-11-2016, 21:17 447
Facebook бепул Wi-Fi функциясини синовдан ўтказмоқда

Facebook компанияси “Wi-Fi”нинг жамоат жойларидаги бепул нуқталарини қидиришга мўлжалланган функциясини синовдан ўтказишни йўлга қўйди.

«Wi-Fi қидириш» функцияси Facebook иловасига интеграциялаштирилган. Сервисни ишга туширишда яқин орадаги хотстоплар кўрсатилган харита очилади. Илова керакли Wi-Fi нуқтасига етишга қанча вақт талаб қилинишини акс эттиради.

Facebook ходимининг сўзларига кўра, сервис одамларнинг доимо алоқада бўлишлари учун яратилган.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.