Янги LG G6 смартфонининг баъзи жиҳатлари ошкор бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги LG G6 смартфонининг баъзи жиҳатлари ошкор бўлди

Технология 27-11-2016, 23:42 514
Янги LG G6 смартфонининг баъзи жиҳатлари ошкор бўлди

LG компанияси 2017 йилда янги LG G6 смартфонини сотувга чиқаради. Korea Herald нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда қурилманинг баъзи муҳим кўрсаткичларини маълум қилди.

LG G6 кўз рангдор пардаси сканери билан жиҳозланади. Бу датчик фойдаланувчини ишончли идентификация қилиш учун ишлатилади. У контактсиз бўлгани сабабли, LG G6’ни блокдан чиқариб, тўловларни амалга ошириш бармоқ изи сканери қўллагандан қулайроқ бўлади.

Бу смартфонни ингичкароқ қилиш, корпусдаги жойни тежашга имкон беради ва аккумулятор ҳамда бошқа компонентларни ўрнатиш учун қўшимча жой беради.

LG G6 батареяси ечилувчи бўлади. Бундан ташқари, қурилма мобиль тўловларни қўллаб-қувватлайди, унда Samsung Pay каби технология қўлланади.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.