“ВКонтакте” Украинада Google ва YouTube’дан ўзиб кетди

  • Технология
  • 17-03-2015, 23:44
  • 1 386
  • “ВКонтакте” Украинада Google ва YouTube’дан ўзиб кетди

    TNS таҳлилий компаниясининг Украинадаги офиси 2015 йил февраль ойи якунлари бўйича эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатдаги энг оммабоп интернет-ресурс “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи бўлган.
    Украина аудиториясининг 64.62 фоизи “ВКонтакте” тармоғидан фойдаланади. Кейинги ўринларни Google (62.5 фоиз) ва YouTube (61.37 фоиз) ресурслари эгаллаган.
    Кучли ўнликка Украинанинг фақат битта интернет-ресурси кира олди; бу “Приватбанк” банкининг расмий веб-сайти бўлди (38.90 фоиз).


    Манба: www.kun.uz