Тошкентда Redmi Note 4 смартфони 1,65 млн сўмдан сотувга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Redmi Note 4 смартфони 1,65 млн сўмдан сотувга чиқди

  • Технология
  • 28-11-2016, 14:15
  • 784
  • Тошкентда Redmi Note 4 смартфони 1,65 млн сўмдан сотувга чиқди

    Ўзбекистонда Xiaomi компаниясининг Redmi Note 4 смартфони — Redmi Note 3 моделининг янгиланган версияси сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Янги қурилма 5,5 дюймли Full HD-дисплей ва пластик деталлари бўлмаган тўлиқ металл корпуси билан фарқланади.

    Телефоннинг пастки қиррасида бир жуфт динамиклар, орқа томонида 13 мегапикселли камера жойлашган, у бармоқ изи сканери билан уйғунлашиб кетган. Смартфон «капоти остида» эса 10 ядроли MediaTek Helio X20 процессори, 4100 мА/соат сиғимли аккумулятор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира бор.

    Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Redmi Note 4 1 650 000 сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, Redmi Note 3’ни ҳозир 1 115 000 сўмга харид қилиш мумкин.

    loading...