16:34 / 28.11.2016
6 982

Facebook Ҳиндистоннинг энг чекка туманларини интернет билан таъминлади

Facebook Ҳиндистоннинг энг чекка туманларини интернет билан таъминлади

Facebook компанияси Ҳиндистонда Express Wi-Fi сервиси омадли тарзда ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. У мамлакатнинг энг чекка туманларини ҳам интернет билан таъминлаш имконини беради. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Сервисни фаол тарзда синовдан ўтказиш 2016 йилнинг августида бошланган. Аввалроқ, Facebook бутун Ҳиндистон бўйлаб Free Basics дастури ёрдамида интернетни ўтказишга ҳаракат қилганди, бироқ норматив-ҳуқуқий база туфайли уни блоклашга мажбур бўлинди.

Facebook ҳозирча айнан қайси туманларда Express Wi-Fi’дан фойдаланиш мумкинлигига ойдинлик киритмади. Лойиҳа ҳали-ҳамон тегишли текширувлардан ўтказилмоқда. Ҳиндистоннинг қишлоқ жойларидаги аҳоли учун интернет пакетлари нархи ҳам ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook Ҳиндистоннинг энг чекка туманларини интернет билан таъминлади