Рюзак-компьютер Zotaс VR сотувга чиқарилади

  • Технология
  • 29-11-2016, 17:48
  • 739
  • Рюзак-компьютер Zotaс VR сотувга чиқарилади

    Zotaс компанияси тез орада ўзининг рюзак-компьютер форм-факторидаги Zotaс VR номли гаджети сотувга чиқариши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу антиқа компьютер виртуал реаллик қурилмалари билан фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, жорий йилнинг ёз ойларида Computex 2016 кўргазмасида намойиш қилинган эди.

    Компьютер Intel Core i7-6700T процессорида ишлайди, унга 8 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce GTX 1070 графикаси ўрнатилган. Оператив хотирасининг сиғими – 16 ГБ. 240 ГБ M.2 SSD ва 2,5 дюймли винчестер учун махсус жой кўзда тутилган. Портлардан олтита USB 3.0, учта HDMI 2.0 ва иккита DisplayPort 1.3 мавжуд. Wi-FI (802.11ac), Bluetooth 4.2 ва Ethernet интерфейслари қўллаб-қувватланади.

    Қурилманинг оғирлиги 4,5 кг. 9000 мА/соат сиғимидаги батарея билан таъминланган.

    Нархи ҳозирча маълум эмас.