17:49 / 29.11.2016
6 715

Meizu M5 Note смартфони 6 декабрда намойиш этилади

Meizu M5 Note смартфони 6 декабрда намойиш этилади

Хитойнинг Meizu компанияси Meizu M5 Note смартфонини 6 декабрда тақдим этишга қарор қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Аввалроқ тармоқда кузатилган маълумотларда ушбу смартфон 30 ноябрда намойиш этилиши маълум қилинган эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра ишлаб чиқарувчи тақдимотни бир неча кунга кечиктирган.

Хитой телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида қайд этилган смартфонга доир тафсилотларга қараганда, модель 5,5 дюймли FHD экран, саккиз ядроли Helio P10 процессори, 2/3/4 ГБ оператив, 16/32/64 ГБ (уч хил модификацияда) доимий хотира, 13 ва 5 МПли камераларга эга бўлади. Аккумуляторнинг сиғими анча йирик – 4000 мА/соат. Ҳозирча смартфоннинг нархи номаълум, бироқ тахминларга кўра унинг энг арзон версияси (2/16 ГБ) 130 доллар атрофида сотилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Meizu M5 Note смартфони 6 декабрда намойиш этилади