Германиянинг Daimler автоконцерни Европада электромобилларга мўлжалланган ягона қувватлантириш станциялари тармоғини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга киритиш бўйича бирлашган лойиҳа ҳақида маълум қилди. Компания матбуот релизида хабар берилишича, бундай “ўзаро тушунарли меморандум” BMW Group, Daimler AG, Ford Motor Company ва Volkswagen Group вакиллари, шунингдек, Audi ва Porsche топ-менежерлари томонидан имзоланган.
"Энг асосий вазифа – қисқа муддатларда электромобиль эгаларининг узоқ масофаларга саёҳат қилиш имконини берувчи қувватлантириш станцияларини яратишдан иборат, - дейилади матбуот-релизида. – Бу электромобилларни оммавий бозорга интеграция қилишни енгиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлади".
Автоконцерн баёнотига кўра, бирламчи режага кўра 2017 йилда 400 станцияни яратиш кўзда тутилган. Лойиҳа муаллифлари 2020 йилда “катта қувватдаги мингта заряд нуқталарини” фойдаланишга топширишга умид билдиришмоқда. Улар асосан катта автомобиль магистраллари ва шосселарда жойлаштирилади.
"Режадаги юқори тезликдаги зарядканинг эҳтимолий қуввати 350 кВт.ни ташкил этади. Бу энергия захирасини тезда тиклаш имконини яратади", - таъкидлайди Daimler. Заряд қурилмаларида Европанинг CCS (Combined Charging System) стандарти қўлланилади. Унинг қуввати ҳар бир автомобилга алоҳида мослаштирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди