Ядровий аккумуляторлар минг йиллаб зарядсиз хизмат кўрсатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ядровий аккумуляторлар минг йиллаб зарядсиз хизмат кўрсатади

Ядровий аккумуляторлар минг йиллаб зарядсиз хизмат кўрсатади

Бристоль Университети мутахассислари минглаб йиллар давомида у қадар кучли бўлмаган қурилмаларни қувват билан таъминлай оладиган ядровий аккумулятор прототипини ишлаб чиқишди. Радиациялар ва зарарли моддалар зиёни нолга тенг. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Ядровий аккумулятор ичига сунъий олмос ўрнатилган. У радиоактив майдонга жойлаштирганда у қадар кучли бўлмаган электр токини ишлаб чиқаради.

Олимлар радиоактив нурланиш манбаи сифатида никель-63'дан фойдаланишди. Бироқ уни графит блокларда ҳосил қилинган углерод-14'га алмаштирилса, изотоп қурилма фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Углерод-14'даги батарея 5730 йилда заряднинг ярмини йўқотади.

Ядровий аккумуляторларда ҳаракатланувчи қисмлар йўқ, уларга ишлаш жараёнида хизмат кўрсатиш лозим эмас. Батареялар радиоактив зарарли моддаларни ишлаб чиқармайди ва атмосферага салбий таъсир кўрсатмайди. Риадиоактив изотоплар сунъий олмослар ичида капсулланади. Шунинг ҳисобига тоза энергиянинг узоқ муддатли генерацияси таъминланади.

Ядровий аккумуляторларни кардиостимуляторлар ва шу каби инсон танасига ўрнатиладиган бошқа қурилмаларда қўллаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек уларни учувчисиз қурилмалар, космик кемалар ва етиш қийин бўлган жойлардаги бошқа жиҳозларда қўллаш мумкин.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.