Агар хорижий профессионал контентли аудиовизуал сервислар эгаларининг улушини чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинса, YouTube видеохостинги Россия ҳудудидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
«Аудиовизуал сервис ташкилотчиси» тушунчасига фойдаланувчилар ўзлари ишлаган контентларни жойлаштирувчи YouTube ҳам киради. Манбага кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши YouTube’нинг Россиядан кетишига олиб келади.
Видеохостинг ҳам профессионал, ҳам фойдаланувчи контентга эга, бироқ ҳозирда бирини иккинчисидан ажратувчи усул йўқ. Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши қўшимча инфратузилма яратиш туфайли харажатларнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, «Вымпелком» ва МТС алоқа операторлари ҳам хорижий онлайн-кинотеатрлар фаолиятининг чекланиши тўғрисида қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқишмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди