«ВКонтакте» ўз мессенжерини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«ВКонтакте» ўз мессенжерини ишга туширди

Технология 1-12-2016, 18:54 469
«ВКонтакте» ўз мессенжерини ишга туширди

Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ўз мессенжерини ишга туширди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

«ВКонтакте» мессенжерини синаб кўришни таклиф қиламиз», - дейилади хабарда. Ижтимоий тармоқда таъкидланганидек, бу лентадаги янгиликларга чалғимай, мулоқот қилишни истовчилар учун айни муддаодир.

Мессенжер дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан чатлар ташкил қилиш, сурат ва видеолар алмашиш, ҳужжатларни йўллаш ва аудио ёзишга имкон беради.

«ВКонтакте» мессенжерининг бета-версиясини macOS ва Windows платформаларида қўллаш мумкин.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.