23:33 / 01.12.2016
6 404

Янги Samsung Gear VR юз ва кўз ҳаракатларини аниқлаши мумкин

Янги Samsung Gear VR юз ва кўз ҳаракатларини аниқлаши мумкин

Бундан икки йилча муқаддам Samsung компанияси дисплей сифатида смартфон экранидан фойдаланадиган Gear VR гарнитурасини тақдим қилган эди. Ўтган йили эса ушбу гарнитуранинг фойдаланишда янада қулай версияси чиқарилди. Бироқ у функциялар борасида аввалги авлоддаги гарнитурадан деярли фарқ қилмаган.

Terabayt сайтининг ёзишича, янги авлоддаги Samsung Gear VR ўз ўтмишдошларидан ҳар томонлама ажралиб туради. Мисол учун, компания патентида берилган маълумотларда янги гарнитуранинг қурилма ҳолатини кузатиши ҳамда фойдаланувчининг кўз ва юз ифодаларини ҳам аниқлаш имкониятлари ҳақида сўз боради. Гарнитурага юзни моделлаштиришга хизмат қиладиган бир қатор сенсорлар ўрнатилади. Бундан ташқари инфрақизил ва электроокулографик датчиклар фойдаланувчининг кўз ҳаракатларини кузатиши мумкин.

Янги авлоддаги Samsung Gear VR Galaxy S8 флагмани билан бирга тақдим этилиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Samsung Gear VR юз ва кўз ҳаракатларини аниқлаши мумкин