Қоғоз билан ишлашга одатланганлар учун махсус планшет яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қоғоз билан ишлашга одатланганлар учун махсус планшет яратилди

Технология 2-12-2016, 14:25 620
Қоғоз билан ишлашга одатланганлар учун махсус планшет яратилди

Куни кеча қоғоз ва ручка билан ишлашга одатланган фойдаланувчиларга мўлжалланган reMarkable номли планшет намойиш этилди.

Моделнинг оғирлиги 350 грамм, унга Canvas номли E-Ink Carta технологиясида тайёрланган 10,3 дюймли дисплей ўрнатилган. Аниқлик формати 1872 х 1404 пиксель. Қизиғи шундаки, экраннинг таркибида шиша мавжуд эмас.

Ёзувни экранга киритиш учун заряланишни талаб қилмайдиган Marker номли стилус хизмат қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, планшет қоғоз ва ручка билан ишлашга одатланган консерватив одамларга яхши ечим бўлиши мумкин.

Get Remarkable сайтида берилган маълумотга кўра, планшет 1 ГГц частотали процессорда ишлайди, 512 ГБ оператив ва 8 ГБ доимий хотира (100 000 та саҳифани сақлаши мумкин) билан жиҳозланган. Wi-Fi ва сиғими 3000 мА/соат бўлган батарея кўзда тутилган. Ҳозирча reMarkable фақат PDF ва EPUB форматлари ва инглиз тилини қўллаб-қувватлайди.

Қурилмага 379 доллар нархида буюртма бериш мумкин.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.