11:19 / 03.12.2016
6 704

iPhone одамни ўқдан сақлай оладими? (Видео)

iPhone одамни ўқдан сақлай оладими? (Видео)

iPhone одамни ўқдан ҳимоялаб, унинг ҳаётини сақлаб қола оладими? Бу саволга жавобни YouTube’даги EverythingApplePro видеоканали муаллифлари топишга ҳаракат қилишди. Улар Apple смартфонлари қанчалик ўқ ўтказмаслигини текшириб кўришга қарор қилишди ва бу жараённи видео орқали намойиш қилишди. Айни вақтда роликни 25 млн дан кўпроқ одам томоша қилишга улгурди.

Бу тажрибанинг натижалари етарлича қизиқ бўлди: ҳаттоки 4 та кетма-кет қўйилган iPhone яқин масофадан ўқ тегишига бардош бера олмади. АК-74 "Калашников" автоматидан узилган ўқ 4 та смартфонни ҳам тешиб ўтиб, 5-смартфонда тиқилиб қолиб, уни яроқсиз ҳолатга келтирди.

Тажриба яна бир бор ўтказилганда, вазият деярли биринчи ҳолатдагидек бўлди, бироқ бу гал ўқ 5 та смартфондан ўтиб, 6-смартфонга урилиб тўхтади. Бироқ шунга қарамасдан, 6-смартфон ишлашда давом этган.

Бу тажрибадан кўринишича, кўйлак ёки костюмнинг чўнтагида бўлган iPhone одамни юрагига ўқ тегишидан сақлаб қолгани ҳақидаги гаплар "чўпчак"ка ўхшайди. Ролик муаллифлари буни ёдда тутишни ва эҳтиёт бўлишни тавсия қилишмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone одамни ўқдан сақлай оладими? (Видео)