Amazon компанияси АҚШда касса ва кассирларсиз ишловчи озиқ-овқат дўконларини очмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.
АҚШ компанияси бундай дўконларни Amazon Go деб атади. Бу дўконларда харидлар смартфонларда ўрнатилган дастур орқали амалга оширилади. Харидор смартфонни дўконга киришдаги турникетга қўйиб, дўконга бемалол кира олади ва ўзини қизиқтирган маҳсулотларни танлай олади.
Бунда Amazon машинавий ўқитиш, компьютер ёрдамида кўриш ва сунъий онг ёрдамида танланган маҳсулотлар ҳақида ахборотни тўплайди, харидор дўкондан чиққандан кейин унга харидлар смартфонга боғлаб қўйилган банк картаси орқали амалга оширилгани ҳақидаги хабар келади.
Компания дастлабки синовлар доирасида бундай дўконни Сиэтлда ўз ходимлари учун очди, бу дўкон оддий харидорлар учун 2017 йилдан бошлаб ишлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди