23:52 / 06.12.2016
6 384

Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube экстремизмга қарши курашиш учун бирлашади

Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube экстремизмга қарши курашиш учун бирлашади

Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube терроризмни тарғиб қилишга қарши курашиш учун экстремистик материаллар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратишни бошлади. Бу ҳақда корпорацияларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Дарё».

Қўшма базада экстремистлар томонидан жойлаштирилган видеоёзув ва график файлларнинг ўзига хос идентификациявий белгилари ҳақидаги маълумотлар сақланади.

«Бу ҳамкорлик террористик контентни интернетда тарқатиш глобал муаммосига қарши курашиш сиёсатимизнинг самарадорлигини оширади деб умид қиламиз», — дейилади баёнотда.

Материаллар экстремистик характерга эга эканлиги ҳақидаги қарорни ҳар бир компания мустақил равишда қабул қилади. Бундай маълумотлар автоматик тарзда йўқ қилинмайди, ҳар бир ҳолатда таҳлил қилинади. Компаниялар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фош этилмаслигига ваъда бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube экстремизмга қарши курашиш учун бирлашади