Beeline‘дан “Тунги тезлик”: атига $15 эвазига 100 000 Мегабайт » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline‘дан “Тунги тезлик”: атига $15 эвазига 100 000 Мегабайт

Технология 7-12-2016, 17:16 723
Beeline‘дан “Тунги тезлик”: атига $15 эвазига 100 000 Мегабайт

Beeline 1 декабр кунидан “Тунги тезлик” тариф режасини янгилади. Энди Beeline‘нинг FTTB ва ADSL технологиясидаги симли Интернет абонентлари эски нарх эвазига 4 маротаба кўп трафикга эга бўладилар. Ойига $15 эвазига 100 000 Мегабайт тақдим этилади. Трафик бепул ёқилиб соат 00:00дан 09:00гача амал қилади.

Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Тариф режаларини такомиллаштирган ҳолда, биз Beeline хизматларини максимал даражада осонлаштиришни давом этмоқдамиз. “Тунги тезлик”ни янгилаш ушбу йўналишдаги навбатдаги қадам бўлди, яқин вақт ичида эса бутун Ўзбекистондаги абонентларимиз учун янада кўп ёқимли совғалар тайёрлаганмиз”.

Мавжуд фойдаланувчилар автоматик тарзда янгиланган тарифга ўтказиладилар. “Тунги тезлик” FTTB ва ADSL Beeline симли Интернетининг фойдаланувчилари учун мавжуд.

Тафсилотлар http://fixed.beeline.uz/ сайтида.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.