UMS ва CLICK янги инновацион сервисни ишга туширишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS ва CLICK янги инновацион сервисни ишга туширишди

UMS ва CLICK янги инновацион сервисни ишга туширишди

UMS мобил оператори ва CLICK компанияси биргаликда янги сервисни ишга туширишганлиги – Интернет-тўпламларни бевосита пластик картадан харид қилиш имконияти Ўзбекистонда илк бор пайдо бўлганлиги ҳақида хабар беришмоқда.

UMS компанияси data-оператор сифатида мобил Интернет ва хизматлар бозорини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Янги ноёб сервис ҳозирча фақат UMS мобил операторининг Интернет-маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган. Унга кўра, CLICK тизими фойдаланувчилари Интернет-маҳсулотларни бевосита пластик картадан, яъни абонент балансига тегмаган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Ҳозирда CLICKнинг барча фойдаланувчилари *880# USSD-менюси орқали Интернет-тўпламларни харид қилишлари мумкин. Яқин орада бу имконият CLICK (Android, iOS) мобил иловасида ҳам ўз аксини топади.

UMS Интернет-хизматларини CLICK тизими орқали сотиб олиш жудаям осон. Бунинг учун *880# сўровини юбориб, рўйхатдан “Интернет-тўпламлар” пунктини танлаш лозим. Сўнгра UMS (1>UMS) операторини белгилаб, керакли хизматни ўз ичига олган буйруқни юбориш керак бўлади. Айни вақтда CLICK тизими ёрдамида UMSнинг қуйидаги маҳсулот ва хизматларини улаш мумкин: кунлик ва ойлик Интернет-тўпламлар, ойлик тунги Интернет-тўпламлар, шунингдек, «Тунги DRIVE» (тунги чексиз Интернет) хизмати.

Ҳар бир белгиланган пунктда CLICK фойдаланувчилари керакли тўпламлар рўйхати ва уларнинг нархини кўришлари мумкин. Интернет-тўплам ёки хизматни танлагандан сўнг улар қайси абонент рақами учун фаоллаштирилишини кўрсатишлари лозим. Бу қулайликнинг эътиборли жиҳати шундаки, фойдаланувчи UMS маҳсулот ва хизматларини нафақат ўзи учун улаши, балки UMS абоненти бўлган қариндошлари, яқинлари, дўстларига совға ёки ёқимли сюрприз сифатида тақдим этиши мумкин.

Бундан ташқари, UMS мобил рақамига Интернет-хизматларни улаш бошқа операторлар абонентлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Баланс ёки пластик картасида етарлича маблағ бўлмаган, CLICK тизимига ҳали уланмаган, лекин Интернет-тўпламларни харид қилмоқчи бўлган абонентлар учун хизмат жуда хам асқатади.

Янги сервисдан фаол фойдаланиш учун яна бир ажойиб сабаб мавжуд. Ҳозирда UMS мобил оператори аввалги нархларда икки баравар кўп Интернет-трафик берувчи “1+1” акциясини ўтказмоқда. Унинг шартларига кўра, 1000 мегабайт ва ундан каттароқ ҳажмга эга ойлик Интернет-тўпламларни харид қилган абонентга автоматик равишда бепул бонус – ҳудди ўша ҳажмга эга ойлик тунги тўплам белгиланади. Интернет-тўпламлар акция доирасида CLICK орқали харид қилинганда ҳам бонуслар белгиланади.

“Шу кунларда UMS мобил оператори Ўзбекистон мобил алоқа бозорида фаолият юритаётганига икки йил тўлди. Ушбу давр мобайнида компания ўзини нафақат сифатли ва ишончли овозли алоқа ва Интернет тақдим этувчи, балки абонентлар учун иложи борича қулайроқ шартларга эга бўлган инновацион data-хизматларни доимий тарзда кўрсатувчи оператор мақомига эга бўлди. CLICK билан ҳамкорликда ишга туширилган янги сервис Ўзбекистон бозорида замонавий мобил банкинг хизматларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишимизга сабабчи бўлди. Муваффақиятли ишга туширилган хизмат “1+1” акцияси билан бир қаторда абонентларимизни юқори тезликдаги Интернет-сёрфинг билан таъминлашга ва Янги йил арафасида жудаям долзарблигига аминмиз. Шуни ҳам қўшиб ўтмоқчи эдимки, бу CLICK компанияси билан биргаликда амалга ошираётган илк лойиҳамиз. Унинг самарали йўлга қўйилиши яқин ҳамкорлигимиз келажакда ҳам давом этишидан далолат беради”, - дея, изоҳлади “UMS” МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов.

“Ушбу ноёб хизматни ишга тушиши компаниямиз CLICK тизими фойдаланувчиларига энг қулай имконият ва қулайликларни яратиб беришга интилаётганидан далолатдир. Кундалик ҳаётимизда Интернетнинг аҳамияти ортиб бораётган шароитда ундан фойдаланишда шартларини осонлаштириш ва қўшимча қулайликлар яратишни талаб қилади. Бундай имкониятни UMS компанияси билан биргаликда ишга туширганимиздан жудаям мамнунмиз ва ҳамкорлигимиз келажакда кенгайишидан умидвормиз, - дея, таъкидлади CLICK компанияси Бош директори Улуғбек Рустамов.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.