9 декабрь- компьютер сичқончаси тақдим этилган сана » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

9 декабрь- компьютер сичқончаси тақдим этилган сана

9 декабрь- компьютер сичқончаси тақдим этилган сана

1968 йилнинг 9 декабр санасида Дуглас Энгельбарт биринчи компьютер сичқончасини намойиш этади. У 1963 йилдан бери Стэнфорд тадқиқот марказида мазкур ихтиро устида олиб бораётган эди. Кашфиёт 1970 йилда патентланади.

Биринчи сичқонча корпусдан бироз чиқиб турадиган иккита кичик ғилдиракларга эга бўлган. Бироқ Энгельбарт мазкур ёндашувдан тезда воз кечиб, кейинчалик узоқ йиллар давомида компьютер сичқончалари учун умумий стандарт вазифасини бажарган доирали ўтказгичдан фойдаланади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

1981 йилда ишлаб чиқарилган Xerox 8010 Star Information System компьютери сичқонча билан сотувга чиқарилган илк бундай турдаги қурилмага айланади. Аксессуар учун ўша вақтда 400 доллар нарх белгиланган (!). Бироқ орадан икки йил ўтгач, Apple томонидан 25 доллар эвазига чиқарилган Lisa сичқончаси таъсирида гаджетнинг нархи кескин тушиб кетади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.