UMS компанияси чиройли рақамларга 50% чегирма эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS компанияси чиройли рақамларга 50% чегирма эълон қилди

  • Технология
  • 9-12-2016, 23:25
  • 2 642
  • UMS компанияси чиройли рақамларга 50% чегирма эълон қилди

    31 декабрьгача UMS мобил операторининг Bronze ва Silver тоифасидаги чиройли рақамларини ярим нархга сотиб олиш мумкин.

    Декабрь – ҳар бир инсон учун катта ҳаяжон оғушида Янги йилни интизорлик билан кутиладиган фурсат. Бу ойда ҳар биримиз сеҳрли байрамни муносиб қарши олиш орзусида совғалар ҳамда ўзига хос ғоялар излаймиз. Қизиқарли, осон эслаб қолинадиган ва рамзий комбинацияларга эга чиройли рақамлар бутун оила аъзолари ва дўстларга берилиш мумкин бўлган туҳфалар сарасига киради.

    Мазкур йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон мобил алоқа бозорида фаолиятининг икки йиллигини нишонлаган UMS мобил оператори ўз абонентларига ажойиб имкониятни тақдим этмоқда. 5 декабрьдан 31 декабрьгача улар Bronze ва Silver чиройли рақамларини икка баравар арзонроқ харид қилишлари мумкин!

    “Ярим нархига чиройли рақам” акцияси ўтказилаётган давр мобайнида Bronze тоифасидаги рақамларни ўз ичига олган SIM-карталар нархи 100 доллардан 50 долларга, Silver тоифасидагилари эса 500 доллардан 250 долларга туширилган. Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда амалга оширилади.

    Акция бутун республикани қамраб олган бўлиб, унда иштирок этиш учун компанияга қарашли офислар ва тижорат вакиллари савдо пунктларига мурожаат этиш керак. Чиройли рақамларни икки баравар арзон олиш учун қуйидаги тарифлардан бирига уланиш лозим: жисмоний шахслар учун – «777», «Maxi New», «Ultra», «Absolut» ёки корпоратив мижозлар учун «Corporate», «Corporate Maxi», «Corporate VIP».

    “Чиройли рақам инсонга ўз мавқеини намоён қилишга имкон яратади, телефон суҳбатлари ижобий руҳда бошланишини таъминлайди. Корпоратив мижозлар учун эса чиройли рақам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, самарали бизнес юритиш ва обрў-эътибор қозонишнинг муҳим омилидир. Буларнинг барчасини инобатга олган холда UMS мобил оператори ўз абонентларига катта чегирмалар билан чиройли рақамларни харид қилиш учун имконият яратди”, - дея, таъкидлайди “UMS” МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов.

    Айтиб ўтиш жоизки, “Ярим нархига чиройли рақам” акцияси UMSнинг мазкур йилда амалга ошираётган стратегияси билан ҳамнафасдир. Ҳусусан, оҳирги бир неча ойнинг ўзидаёқ компания турли хил абонентлар гуруҳларининг ўзига хослигини инобатга олган холда бир қатор янги қулай тариф ва хизматларни жорий қилди. Яқиндагина абонентлар эътиборига тақдим этилган “777” тариф режаси ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Унинг номи ва шартлари омад келтиришига ишонилган 7 рақамлари йиғиндисини ўз ичига олади. Ойлик 10 доллар абонент тўлови эвазига ушбу тариф режаси доирасида Ўзбекистон бўйича 777 дақиқа, 777 мегабайт ва 777 SMS берилади. Шунингдек, абонентлар компаниянинг “Super 0” хизмати билан тармоқ ичида мутлақо бепул суҳбатлашишлари мумкин.

    “Ярим нархига чиройли рақам” акцияси ва компаниянинг тариф режалари бўйича батафсил маълумот билан www.ums.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин.

    loading...