ASUS 6,9 дюймли экранга эга йирик смартфонни сотувга чиқаради

  • Технология
  • 10-12-2016, 15:14
  • 721
  • ASUS 6,9 дюймли экранга эга йирик смартфонни сотувга чиқаради

    Шу кунгача 6,8 дюймли Zenfone 3 Ultra модели ASUS компаниясининг энг йирик экранли смартфони ҳисобланар эди. Бироқ тайванлик компания куни кеча бундан-да каттароқ экранга эга бўлган 6.9 дюймли Zenfone Go ZB690KG моделини намойиш этди.

    Бироқ гарчи жуда йирик ҳажмда тайёрланган бўлса-да, мазкур йирик экранли модель флагман қурилмалар қаторига кирмайди. Гаджет тўрт ядроли такт частотаси 1,2 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 200 процессори, 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

    ASUS Zenfone Go ZB690KG дисплейининг аниқлиги – 1024 х 600 пиксель, microSD-слот, 8 МПли асосий ва 2 Мпли олд камерага эга. Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 4.0 интерфейслари, 3G тармоқни қўллаб-қувватлайди. Батареясининг сиғими – 3480 мА/соат. Оғирлиги 265 грамм, ўлчамлари — 101,4 × 187,96 × 8,85 мм.

    Гаджетнинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Бироқ бундай техник параметрларга эга смартфоннинг нархи қиммат бўлиши мумкин эмас.