Meizu: 21 сония ичида миллион дона Meizu M5 Note сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Meizu: 21 сония ичида миллион дона Meizu M5 Note сотилди

Meizu: 21 сония ичида миллион дона Meizu M5 Note сотилди

Бундан 2 ҳафта муқаддам Хитойнинг Meizu компанияси 6 декабрь куни Meizu M5 Note моделини намойиш этиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур модель тўлиқ металл корпус, SoC Helio P1 процессори, 3/4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозлаган. Смартфоннинг энг оддий версияси учун 130 доллар нарх белгиланган.

Ушбу моделнинг биринчи партияси Jingdong (JD.com) онлайн-дўконида кеча, 8 декабрь куни сотувга чиқарилди. Terabayt.uz сайтида берилган хабарга кўра, харидорлар томонидан 21 сония ичида миллион дона Meizu M5 Note смартфони сотиб олинган.

Аввалроқ берилган хабарга мувофиқ, Meizu M5 Note сотувга чиқиши билан компания Meizu M3 Note моделини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Ўтган саккиз ой мобайнида жаҳон бўйлаб 20 миллиондан ортиқ Meizu M3 Note сотилди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.