Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Tesla электромобилларига ўрнатиладиган микрокомпонентлар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
Samsung томонидан тайёрланадиган микрочиплардан машинанинг автопилот тизимида фойдаланилиши маълум қилинган. Ҳозирча бу ҳақдаги бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган. Бироқ шуниси маълумки, Tesla электромобилларидаги автопилотнинг энг муҳим қисмини NVIDIA томонидан яратилган Drive PX 2 суперкомпьютери ташкил этади.
Бундан ташқари, Samsung Lucid Motors компаниясига литий-ионли батареялар етказиб бериш бўйича келушувгани эришгани ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинди. Ушбу стартап тез орада Tesla электромобилларига жиддий рақиб бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ойча муқаддим Samsung АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган Harman фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди