Oppo жорий йилнинг охиригача АҚШ бозорига кирмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Oppo жорий йилнинг охиригача АҚШ бозорига кирмоқчи

Oppo жорий йилнинг охиригача АҚШ бозорига кирмоқчи

Бугунги кунда смартфон сотувлари бўйича Хитойда жуда яхши натижаларни қайд этаётган Oppo бренди жорий йилнинг охиригача АҚШ бозорига киришни режалаштирган, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.

DigiTimes ресурси берган маълумотга асосан, компания тез орада АҚШ медиасида ўз маҳсулотларини фаол тарзда реклама қилишни бошлайди. Oppo бундан аввалроқ Америка бозорида Blu-ray плеерларни тақдим этиб, ҳатто мазкур сегментда етакчиликни ҳам қўлга олган эди. Шу билан бирга, Oppo АҚШ бозорида ўзининг камерафонларини ҳам сотувга чиқариш мақсадида. Ҳозирда Хитой бренди 1100 та фотография технологиялари доир патентларга эгалик қилади.

Шу йилнинг 3 чорагида Oppo жами 25 млн смартфонни сотувга чиқариб, Apple, Huawei ва Samsung‘дан кейин жаҳон рейтингида тўртинчи ўринни банд қилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.