Хитойнинг Weibo микроблоглар сервисида Apple келаси йили иккита SIM-картали iPhone’ни чиқариши ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб ёзади «Дарё». Нашр эслатишича, бундай смартфонни Apple шу йилнинг июлидаёқ патентлаб қўйган эди.
АҚШ Патентлар ва савдо белгилари бюроси эълон қилган ҳужжатда таъкидланишича, смартфон иккита фаол линия билан ишлай олади, яъни қурилма бир вақтнинг ўзида иккита операторнинг тармоғида бўла олади. Бундай технология ҳужжатда Dual SIM Dual Active деб номланган.
Бошқа миш-мишларга кўра, Apple 2017 йилда iPhone’нинг бир йўла учта модификациясини тақдим этишни режалаштирмоқда. Катта версия OLED-дисплей билан жиҳозланиши ва экран деярли бутун олд панелни эгаллаши тахмин қилинмоқда.
Қолган иккита модификация 4,7 ва 5,5 дюймли экранларга эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди