YouTube Шимолий Кореянинг давлат каналини блоклаб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

YouTube Шимолий Кореянинг давлат каналини блоклаб қўйди

YouTube Шимолий Кореянинг давлат каналини блоклаб қўйди

YouTube видеосервиси КХДР давлат телевидениесидаги канални блоклаб қўйди. Бу ҳақда The Washington Post'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Бу маънода YouTube АҚШнинг Шимолий Кореяга қўллаган амалдаги санкцияларини бузишдан четлашди. Газетанинг маълум қилишича, блоклаш шу сабабдан қўлланилган-ки, КХДР ундан реклама орқали фойда олишни кўзлаган.

Газета берган хабарга кўра, Google каналнинг саҳифасини YouTube’дан аввалроқ, ноябрь ойида блоклаган эди.

Маълумот учун: КХДРнинг мазкур канали тунги кўрсатувлар ва турли тарғибот дастурларини узатиб боради.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.