15 декабрь – Google Chrome энг оммабоп браузерга айланган сана » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

15 декабрь – Google Chrome энг оммабоп браузерга айланган сана

15 декабрь – Google Chrome энг оммабоп браузерга айланган сана

2011 йилнинг 15 декабрь санасида Google компанияси томонидан яратилган Chrome браузери, агар муайян версия бўйича олганда, бошқа йирик рақибларини ортда қолдириб, жаҳоннинг энг оммабоп интернет браузерига айланади. Браузер учун бундай тарихий ҳолат унинг 15 версиясида қайд этилган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Google Chrome 15 юқоридаги санада оммабопликда ўзининг энг жиддий рақобатчиси Internet Explorer 8 браузеридан ҳам ўтиб кетади. StatCounter нашри берган хабарга кўра, ушбу санада Google Chrome 15 версиясини жаҳон бўйлаб 24,55% фойдаланувчилар ишлатган бўлса, Explorer 8 браузеридан 22,16% одам фойдаланган. Firefox браузерининг сўнгги версиясига тегишли улуш эса 15,53 фоизни ташкил қилган. 2011 йилдаги умумий кўрсаткичларда Internet Explorer етакчилик қилган бўлса-да, 2012 йилда Google Chrome (32б75%) уни ортда қолдиради. Шундан буён Google Chrome браузерининг улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.