01:17 / 16.12.2016
7 075

UMi Z — ўн ядроли MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган илк смартфон

UMi Z — ўн ядроли MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган илк смартфон

Хитойнинг UMi компанияси MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган биринчи смартфон — UMi Z моделини намойиш қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

MediaTek Helio X27 процессори 10 та ядро билан таъминланган ва бошқа аналоглардан янада тезкор ишлаши билан фарқланади.

UMi Z қуримасида 4 ГБли оператив хотира, 32 ГБ доимий хотира ва иккита SIM-карта слоти кўзда тутилган. USB Type-C порти ва бармоқ изи сканерига эга. Моделга Sharp томонидан яратилган IGZO экран (Full HD аниқлигида), 3780 мА/соат сиғимидаги батарея, GPS, ГЛОНАСС, Bluetooth 4.1LE ва Wi-Fi 802.11a/b/g/n интерфейслари ўрнатилган.

UMi Z Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. Асосий ва олд камераларнинг аниқлиги — 13 МП.

Смартфон 29 декабрда Хитойда сотувга чиқади, нархи 280 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMi Z — ўн ядроли MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган илк смартфон