Facebook ёлғон янгиликларга қарши кураш стратегияси билан таништирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook ёлғон янгиликларга қарши кураш стратегияси билан таништирди

Технология 16-12-2016, 14:12 303
Facebook ёлғон янгиликларга қарши кураш стратегияси билан таништирди

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти АҚШдаги сайловларда сиёсий можароларга олиб келишга улгурган сохта хабарларга қарши кураш стратегиясини тақдим этди, деб ёзади «Дарё».

Компаниянинг янгиликлар билан ишлаш бўйича вице-президенти Жон Хежмен таъкидлашича, ижтимоий тармоқдагилар ёлғон маълумот тарқатилишига қарши кураш зарурлигини тушунади, аммо шу билан бир вақтда Facebook ўзининг ахборот алмашиш учун очиқ майдон сифатидаги ролини сақлаб қолмоқчи.

Дастлаб компания фойдаланувчилар учун ёлғон хабарлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилиш имкониятини енгиллаштиради. Агар у ҳақда маълум сондаги фойдаланувчилар хабар берса, маълумот текширилиш учун ахборот агентликлари ёки маълумотларни текшириш билан шуғулланувчи бошқа компанияларга йўналтирилади.

Факт сифатида тасдиқланмаган янгиликлар ижтимоий тармоқдан йўқолмайди, бироқ улар «баҳсли» деб белгиланади ва фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасида пастроқда пайдо бўлади. Бундай янгилик билан бўлишиш мумкин, аммо у ҳолда фойдаланувчи янгиликнинг «баҳсли» эканлиги ҳақида яна бир марта огоҳлантириш олади.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.