Samsung янги маҳсулотлари тақдимоти санаси маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung янги маҳсулотлари тақдимоти санаси маълум бўлди

  • Технология
  • 17-12-2016, 11:15
  • 537
  • Samsung янги маҳсулотлари тақдимоти санаси маълум бўлди

    Samsung ўзининг янги маҳсулотлари тақдимотига расмий таклифномалар тарқатди. Тақдимот Лас-Вегасда келгуси йилнинг 5—8 январь кунлари бўлиб ўтадиган CES 2017 кўргазмаси доирасида ўтказилиши маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».

    Тақдимот кўргазма арафасида, 4 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу йил корпорация стилусли планшет, Gear S3 ақлли соатларининг махсус модификацияси ва Samsung Galaxy А смартфонларининг 2017 йил линейкасини тақдим этиши кутилмоқда.

    Samsung бозордан қайтариб олинган Samsung Galaxy Note 7 ни алмаштирадиган стилусли фаблетни намойиш этиши эҳтимоли жуда кам эканлиги билдирилмоқда.

    loading...