Бугун Хитойнинг Huawei компанияси ён экранли Honor Magic смартфонини расман намойиш қилди. Модель 5,9 дюймли 2К форматидагиа эгма AMOLED экран, 2,3 частотали Kirin 950 процессори, 12 МПли қўш камера ва интеллектуал функциялар билан жиҳозланган.
Honor Magic 4 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотирага эга. Батарея сиғими 2900 мА/соат, Huawei Magic Power Fast Charging тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса смартфонга 20 дақиқада 70% қувватланиш имкониятини беради.
Ҳар бири 12 МПли бўлган қўш камеранинг апертураси f/2,2, пиксель ўлчами 1.4 мкм. Олд томонга ўрнатилган сенсорлар фойдаланувчининг қўли ва кўзларини танишга хизмат қилади. Телефонни чўнтакка ёки стол устига қўйсангиз, экран автоматик тарзда ўчади.
Моделга FaceCode Intelligent Recognition функцияси татбиқ этилган бўлиб, у экрандаги ҳар бир хабар ёки билдиришномани фақат олдиндан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга кўрсатади. Ёки қоронғи жойга кирганда, ушбу функция автоматик тарзда телефон фонарини ёқади.
Смартфон фақат Хитойда сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Нархи 532 доллар атрофида бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда