Apple ва Google эластик OLED дисплейлар етказиб беришда LG билан ҳамкорлик қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple ва Google эластик OLED дисплейлар етказиб беришда LG билан ҳамкорлик қилади

  • Технология
  • 17-12-2016, 12:30
  • 503
  • Apple ва Google эластик OLED дисплейлар етказиб беришда LG билан ҳамкорлик қилади

    АҚШнинг гигант корпорациялари Samsung’нинг OLED дисплейлар тайёрлаш монополиясига тез орада кучли зарба беришни режалаштирган. Шу мақсадда Apple, Microsoft ва Google компаниялари эластик OLED дисплейлар етказиб бериш бўйича яна бир Жанубий Корея фирмаси — LG билан ҳамкорликни йўлга қўйди, дея хабар бермоқда Terabayt.uz.

    Apple номи бежизга рўйхатда келмаган. Боиси “Олма” кейинги йилда OLED-панелли iPhone‘ларни ишлаб чиқариши ҳақида турли хабарлар юрибди. Google эса келгуси Pixel смартфонларида, Microsoft бўлажак Surface гаджетларида айнан эластик OLED дисплейларни қўлламоқчи. LG юқоридаги АҚШ брендлари учун 2018 йилда ялпи тарзда эластик OLED дисплейларни тайёрлашни бошлаб юборади.

    Ҳозирча LG Display мазкур келишувга изоҳ бермаган.