Outkitel металл корпусли U13 моделини шу ойда сотувга чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Outkitel металл корпусли U13 моделини шу ойда сотувга чиқаради

Outkitel металл корпусли U13 моделини шу ойда сотувга чиқаради

Бугун Хитойнинг шиддат билан ривожланиб келаётган яна бир смартфон ишлаб чиқарувчиси – Oukitel компанияси тўлиқ металл корпусли, бутунлай янги дизайнда ишланган U13 моделини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу смартфоннинг суратлари жорий йилнинг июль ойида тармоқларда эълон қилинган эди.

Outkitel U20 камерафонидан фарқли равишда Outkitel U13 металл корпус билан ўралган, интерполяция тизимига эга 13 МП + 8 МПли қўш асосий камерага эга. Олд камеранинг аниқлиги 8 МП. Смартфонга саккиз ядроли процессор ўрнатилган, 3 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган.

Қурилма 5,5 дюймли 2.5D шиша билан кучайтирилган Full HD аниқлигидаги экран ва ИК-порт билан жиҳозланган.

Outkitel U13 шу ойда сотувга чиқали. Нархига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.