Кореяда инсон томонидан бошқарилувчи гигант робот прототипи яратилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кореяда инсон томонидан бошқарилувчи гигант робот прототипи яратилмоқда

  • Технология
  • 18-12-2016, 15:59
  • 493
  • Кореяда инсон томонидан бошқарилувчи гигант робот прототипи яратилмоқда

    «Korea Future Technology» компанияси инсон ҳаракати орқали бошқарилувчи оғир робот прототипини яратди. Роботни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этган 3D-рассом Виталий Булгаров ўзининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

    Виталий Булгаров бундан аввал Трансформерлар, Терминатор фильмлари ҳамда Starcraft 2 ва World of Warcraft компьютер ўйинлари учун 3D-моделларни яратган. Кейинчалик уни робот дизайни ва эрогономикаси устида ишлашга таклиф қилишди.

    Лойиҳанинг асосий вазифаси — саноатда амалий қўллаш учун роботлаштирилган платформани яратиш. Роботнинг айнан қайси соҳаларда қўлланилиши ҳозирча номаълум. Булгаровнинг сўзларига кўра, у янги лойиҳага оид тафсилотлар билан бўлиша олмайди. Ҳозирга қадар роботнинг олдинга ҳаракатланиб, қўлларини қимирлата олишигина маълум.

    Бундай турдаги роботлар япон фильмлари, ўйинлари ва комиксларида жуда машҳур.


    loading...