Apple компанияси Samsung Galaxy Note'нинг рақибини намойиш этади

  • Технология
  • 18-12-2016, 23:49
  • 575
  • Шунчаки катта экранли смартфон билан ҳеч кимни ажаблантириб бўлмайди — Samsung Galaxy Note қурилмалари S Pen стилусини қўллаш билан ҳам ўзига хос ҳисобланади. Apple компанияси ақлли Pencil стилуси қўлланувчи янги смартфонига патент олди. Ариза Америка патент идорасининг расмий сайтида чоп этилди. Гаджет компанияга фаблетлар бозорида етакчилик қилишга имкон беради. Kun.uz нашри шу ҳақида хабар берди.

    2016 йилда Samsung компанияси Apple'га ўзига хос "совға" тақдим этди. Жанубий Корея гиганти iPhone 7 ва 7 Plus қурилмалари тақдимотидан аввал ўзининг янги Samsung Galaxy Note 7 қурилмасини намойиш қилди. Бироқ тез орада аккумулятор ёниб кетиш ҳолатларининг кўпайиши натижасида Samsung'нинг янги смартфонлари бозордан қайтиб олинди.

    2017 йилда Samsung фаблетлар бозорида ўз позициясини тиклашига тўғри келади. Apple ҳам бу борада ўз туҳфасини тайёрламоқда. 229 саҳифали патент аризасининг 150 саҳифасида ақлли стилусни қўллаш вариантларига изоҳ берилади.
    Apple компанияси Samsung Galaxy Note'нинг рақибини намойиш этади





    Матн билан ишлаш, чизиш ва суратни қайта ишлаш, видеони монтаж қилиш (жумладан блокланган экранда ҳам) – технологияларнинг бир қисмини Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчиларда кўрганмиз. Патент аризаси 2015 йилнинг 22 сентябрида регистрациядан ўтказилган бўлса-да, эндигина тасдиқланди.

    iPhone стилус дисплейга тегмасиданоқ уни "таний олади".

    Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, стилусдан фойдаланиш смартфон билан тезроқ "ҳамкорлик қилиш" ва унинг қувватини тежашга имкон беради.