LG компанияси LG G Pad III 10.1 планшетини анонсга тайёрламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG компанияси LG G Pad III 10.1 планшетини анонсга тайёрламоқда

Технология 20-12-2016, 12:23 363
LG компанияси LG G Pad III 10.1 планшетини анонсга тайёрламоқда

Жанубий Кореянинг LG компанияси тез орада LG G Pad III 10.1 планшети намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу моделнинг саккиз дюймли экран билан жиҳозланган версияси шу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилган эди. Бироқ планшетнинг 10 дюймли версияси ҳали-ҳануз фойдаланувчилар томонидан кутилаётган эди.

Куни кеча интернет тармоғидаги технология сайтларида ўн дюймли экран ўрнатиладиган LG G Pad III 10.1 планшетининг суратлари пайдо бўлди. Демак, планшетнинг тақдимотига ҳам узоқ вақт қолмаган.

Расмлардан кўриниб турганидек, ушбу моделда LG планшетларига хос дизайн ўзгарган. Планшет подставка ва стереодинамикларга (тахмин) эга. Унга Full HD аниқлигидаги экран ва LTE модем ўрнатилгани маълум қилинган. Ҳозирча бошқа техник кўрсаткичлар ва планшет нархига аниқлик киритилмаган.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.