Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 13,3 дюймли экран билан жиҳозланган оғирлиги 800 грамм бўлган Samsung Notebook 9 моделини тез орада сотувга чиқаришни режалаштирган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Ноутбукнинг дисплейи 180 градусга айланади, бу эса тақдимот ёки фото-сессияларни кўрсатиш жараёнида қўшимча қулайлик яратади. Қурилмада Micro Arc Oxidation (MAO) технологияси қўлланилгани туфайли у турли ташқи таъсирларга чидамли. Еттинчи авлоддаги Intel Core i5 ёки i7 процессорларида ишлайди, 80 дақиқа мобайнида гаджет батареясини 100% қувватлаш имконияти мавжуд.
USB Type-C порти орқали эса ноутбукни смартфон адаптери ёрдамида зарядлаш мумкин. Samsung Notebook 9 бармоқ изи сканери билан ҳимояланади, экран юқори ёрқинлик даражасини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, ноутбукдан ташқи шароитларда фойдаланганда дисплей ёрқинлигини оширадиган Outdoor Mode режими ҳам кўзда тутилган.
Қурилма январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. Нархи ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди