Еврокомиссия Facebook’га нисбатан тергов бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Еврокомиссия Facebook’га нисбатан тергов бошлади

Технология 20-12-2016, 22:25 328
Еврокомиссия Facebook’га нисбатан тергов бошлади

Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олиш бўйича битимнинг кўриб чиқилишида нотўғри ахборот тақдим қилган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz сайти хабарида. Еврокомиссия бу масала бўйича ўз эътирозларини компанияга юборди.

"Facebook’да 2017 йил 31 январгача бизнинг дастлабки хавотирларимизга жавоб бериш учун вақт бор", деб айтди журналистларга ЕКнинг матбуот хизмати вакили.

Унинг айтишича, агар хавотирлар тасдиқланса, компания жаримага тортилиши мумкин.

ЕКнинг фикрича, Facebook ЕК томонидан WhatsApp сотиб олиниши бўйича битимни кўриб чиқаётганда "нотўғри ёки чалғитувчи маълумотни тақдим қилган" бўлиши мумкин.

2014 йил октябрда Facebook WhatsApp’ни 19 млрд долларга сотиб олган. ЕК бу битимга рухсат берган. Комиссиянинг таъкидлашича, жорий тергов ЕКнинг мессенжерни сотиб олиш бўйича қарорига таъсир қилмайди.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.