09:26 / 21.12.2016
5 902

Facebook томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учрагани маълум бўлди

Facebook томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учрагани маълум бўлди

Американинг Facebook компаниясига қарашли Aquila тажрибавий учувчисиз учар қурилмаси ўтган ёздаги синов парвози вақтида ҳалокатга учради. Бунга кучли шамол сабаб бўлган – у қанотларга зарар етказди. Бу ҳақда транспортдаги хавфсизлик бўйича Миллий бошқарма хабар берди. Маҳкама бу ҳолат борасидаги текширув натижаларига бағишланган ҳисоботни тақдим этган. Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг эса июлда қурилма синовлари омадли равишда ўтказилгани ҳақида маълум қилганди. У қуёш қуввати ёрдамида ишлайди ҳамда узоқ туманларда яшовчи аҳолига интернетга уланиш имконини беради.

Бошқарма ҳисоботига кўра, ҳодиса 28 июнь куни Аризона штатидаги тажрибалар давомида рўй берган. Aquila ер юзасидан олти метр баландликда сониясига 12,9 метр тезликда ҳаракатланган. "Ускуна тезликни ўзгартириб, бир томонга оғиб кетган. Бу гирдобли ҳаракат оқибатида рўй берди", - дея хулоса қилишган текширувчилар. Уларнинг маълумотига кўра, учар қурилмага "жиддий зарар" етган, бироқ ерда ҳеч ким жабрланмаган.

Цукерберг 22 июль куни компания муҳандислари ушбу лойиҳа устида икки йил иш олиб боришгани ҳақида хабар берганди. Қурилма атиги бир неча юз масофани босиб ўтган.

Aquila’нинг қанотлари Boeing 737 самолётига ўхшаш бўлиб, оғирлиги атиги 450 килограмм келади. Қурилма "учар қанот" аэродинамик схемаси асосида яратилган ва тўртта паррак билан жиҳозланган. Aquila 18 километр баландликда парвоз қилиши ҳамда лазер нури ёрдамида фойдаланувчиларнинг интернетга уланишларига ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учрагани маълум бўлди