Facebook ижтимоий тармоғи янги Live Audio хизматининг синовини бошлади. Бу аудиотрансляцияларни онлайн тарзда эфирга узатиш имконини беради. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзган.
У биринчи галда аудиоконтент билан ишлашни маъқул кўрувчи радиостанция ва компанияларга мўлжалланган. Шунга кўра, BBC ва LBC ижтимоий тармоқнинг илк мижозлари бўлишди.
Эндиликда, фойдаланувчилар Android ва iOS дастурлари учун мўлжалланган Facebook иловасида «радио» эшитишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, қайд этилишича, iPhone ва iPad эгалари ижтимоий тармоқнинг очиқ сервисида бу хизматдан фойдалана олади. Android-қурилмалари фойдаланувчилари эса, мобил қурилма экрани ўчиб турган ҳолатда ҳам эфирни тинглашлари мумкин.
Facebook 2017 йил бошидан ижтимоий тармоқ иштирокчиларининг барчаси учун аудиотрансляцияларни ишга туширишни режалаштираяпти.
Бундан аввал, Facebook Messenger иловасида гуруҳ бўлиб видеочатларни амалга ошириш имкони пайдо бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди