Dell XPS компанияси Dell XPS 15 ноутбукига қарашли баъзи техник хусусиятларни тақдимотдан олдин эълон қилиб юборди. Terabayt.uz сайти ёзишича, мазкур ноутбукка Intel Kaby Lake (i3-7100HQ, i5-7300HQ ёки i7-7700HQ) процессорлари ўрнатилади. Дисплей аниқлиги 4K (3840×2160 пиксель) форматда бўлиши маълум қилинган.
Янги ноутбук 4 ГБ видеохотирага эга бўлган NVIDIA GeForce GTX 1050 графикаси билан қувватланади. Қизиғи шундаки, NVIDIA компанияси ҳали GeForce GTX 1050 график чипларини расман тақдим қилмаганидир. Мутахассислар, АҚШ гиганти уларни CES 2017 кўргазмасида намойиш қилишини тахмин этишмоқда.
Dell XPS 15 моделига 32 ГБгача бўлган оператив хотира ва 1 ТБгача қаттиқ диск ўрнатиш мумкин. Ноутбук ҳам худди NVIDIA GeForce GTX 1050 графикаси билан бир қаторда январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида омма эътиборига ҳавола этилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди